Иско: “Реал” ғалабага ҳақли эди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско “МЮ”га қарши (2:1) УЕФА Суперкубоги учун баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз рақиб дарвозасига кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, натижада сўнгги дақиқаларда сустлашдик. Шунга қарамай ғалаба қозондик. “Реал” ғалабага ҳақли эди”, – деди испаниялик футболчи.

Иско мазкур ўйинда гол киритиб, жамоасининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди. Якунда у учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!