Иско: Россия - кўп нарсага қодир жамоа
Ads

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иско плей-оффда Россияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Шубҳасиз бу оғир ўйин бўлади. Чунки биз улкан қўллаб-қувватлашга эга мезбонларга қарши ўйнаймиз. Улар сўнгги турда учралган мағлубиятга қарамай гуруҳ босқичида яхши ўйинлар кўрсатишди. Биз улар билан Европа чемпионатларида ўйнаганмиз ва уларнинг кўп нарсага қодирлигини биламиз. Шу боис ушбу ўйинда имкон қадар камроқ хато қилишга ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Иско.