Исландия термаси сардори: Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ

Исландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Исландия сардори Аарон Гуннарссон иштирок  этиб, бўлажак учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзимизни яхши ҳис этмоқдамиз. Биз бу ҳақида орзу қилган эдик. Жаҳон биринчилиги ниҳоят бошланмоқда. Биз тайёрмиз, асабийлашаётганимиз йўқ. Бизда 2016 йилдаги тажриба бор. Биз ўшанда жуда яхши ўйнаган эдик ва бу сафар ҳам шуни такрорламоқчимиз. Рақибимиз – кучли, аммо, яхши тайёргарлик олиб бордик. Жуда оғир ўйин бўлади. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, йўқотадиган нарсамиз ҳам йўқ”, – деб айтиб ўтди Гуннарссон.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Исландия ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 18.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!