Ислом Исмоилов: "Мураббий ҳеч қачон ўйин услубидан 100 фоиз қониқмайди"

Чемпионатнинг дастлабки турида "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни 3:0 ҳисобида енгди. Ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман! Ўйинга келсак, албатта 1-тур баҳси осон ўтмаслиги аниқ эди. Учрашувдан олдин кўпчилик "Машъал"га паст баҳо берганди. 

1 ҳафта давомида футболчиларга бу бўйича тўғри кўрсатмаларни бериб келдик. Сабаби "Машъал" ҳам бу йил таркибни шакллантиришда бир қатор легионерларни таклиф этди, мураббийи ўзгарди. Шу нарсаларни ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Кўп ишланмаларимиз ўйинда иш берди.

Мураббий ҳеч қачон ўз ўйин услубидан 100% қониқмайди. Камчиликларимиз бор, аммо ғалаба қозониш ёқимли. Ўйиндаги ҳамма қулай вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши мумкин эди. Аммо йигитлар биз хоҳлаётган нарсани бажаришга ҳаракат қилмоқда".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!