Ислом Тўхтахўжаевнинг голи 1-турнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда

ОФК расмий сайти эса дастлабки турда киритилган голлар орасидан энг чиройли 4 голни саралаб олди. Улар орасидан "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг "Ал Вахда" дарвозасига жарима зарбасидан киритган голи ҳам ўрин олган.

Шунингдек сўровномада "Тэгу" ҳужумчиси Кесиньянинг "Мельбурн Виктори"га, "Ал Райян" ҳимоячиси Гонсало Виейранинг "Ал Иттиҳод"га ва "Кашима Антлерс" етакчиси Сержиньонинг "Жохор Дарул Тазим"га киритган голлари ўрин олган.

Ушбу ҳавола орқали сўровномда иштирок этишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида ўтган йилги ОЧЛ 1-турининг энг чиройли голига Икром Алибоев муаллифлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!