Испан футболчиси "Реал" юлдузи Вальверде билан жанжалдан кейин уни ўлим билан қўрқитишганини ошкор қилди
«Атлетико» Мадрид ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Баэна «Реал Мадрид» футболчиси Федерико Вальверде билан бўлган жанжалдан сўнг карьерасида юзага келган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.
Мазкур можаро 2023 йилда рўй берган эди. ОАВ хабарларига кўра, ўша пайтда Баэна майдондаги ўйин чоғида уругвайлик футболчини ҳақорат қилгани айтилган. Кейинчалик Вальверде ўйиндан сўнг автотураргоҳда рақибини кутиб, юзига мушт туширган. Баэна бу воқеадан кейин полицияга ариза ёзган, бироқ иш суд томонидан кўриб чиқилмасдан рад этилган.
- Энг оғир томони – таҳдидлар оила аъзоларимга ҳам етиб боргани бўлди. Уларга таҳдидли хабарлар ёзишди, тун ярмида қўнғироқ қилишди, ўлдириш билан қўрқитишди. Ростини айтсам, ўша пайтда ўзимдан кўра яқинларим учун кўпроқ хавотир олдим...
Очиғи, агар психолог ёрдами бўлмаганида, эҳтимол, бугун бу ерда ўтирмаган бўлардим, – дея Баэнанинг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтиради.
Ҳозирда Алекс Баэна 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Испания терма жамоаси ихтиёрида. Жамоа 1/16 финал доирасида Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар