Испан грандлари манфаати бир футболчида тўқнашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм»нинг марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро ҳали ҳам «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари диққат марказида қолмоқда.

Журналист Жанлуижи Лонгарининг хабар беришича, аргентиналик футболчи шу ёзда «шпорлар» жамоасини тарк этмоқчи. Бу ҳолатга қарамай, жамоанинг бош мураббийи Роберто де Дзерби тажрибали ҳимоячини қўйиб юборишни истамаяпти. 

Ромерони бир неча мавсумдан буён кузатиб келаётган «Барселона» ҳам, «Атлетико» ҳам жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий ўрганмоқда. Шунингдек, Италия А Сериясининг етакчи клублари ҳам 28 ёшли футболчига қизиқиш билдирган, бироқ улар учун Ромеронинг трансфер нархи жуда юқори ҳисобланмоқда.

Кристиан Ромеронинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Лондон клуби сардорининг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!