Испан нашрлари "Реал"нинг Москвадаги мағлубиятини қандай номлашди?

“Реал” Мадрид кеча ЦСКАга имкониятни бой бергач испан ОАВлари ушбу мағлубиятга турлича баҳо беришди.

Испаниянинг машҳур нашрлари бугун ўзининг бош саҳифасига қуйидагача сарлавҳалар билан хабар чоп этишди:

1) Marca: "5 соат ва 19 дақиқа давомида гол урилмади"

2) AS: "Битта совға - 3та тўсин"

3) El Mundo Deportivo: "Нолдан ҳам паст"

4) Sport.es: "Бу "Реал"нинг сояси эди" 

Эслатиб ўтамиз, айнан ЦСКА "Реал"нинг ЕЧЛда 32та ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!