Испания футболи раҳбари коррупцияда айбланиб қамоққа олинди

Испания полицияси мамлакат футбол федерацияси президенти Анхель Мария Вильяр ва унинг ўғлини қўлга олган. Бу ҳақда El Pais нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, Анхель Мария катта миқдорда пора олишда ва ҳужжатларни сохталаштиришда гумон қилинмоқда.

Маълумот  учун, ушбу шахс 1988 йилдан буён Испания футбол федерациясини бошқариб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)