Асосий мазмунга ўтиш

Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни аяб ўтирмади

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Қизиқарли кечган баҳс ўз ниҳоясига етди

Испания кубогининг ярим финал босқичидан ўрин олган илк беллашувда "Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу учрашувга жароҳатлар билан етиб келган каталонияликлар жавоб баҳсидан олдин қийин вазиятга тушиб қолди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 7-дақиқасида Жоан Гарсия автогол муаллифи бўлди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Антуан Гризманн собиқ жамоасига қарши баҳсда гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. "Матрасчилар" "кўк-анорранглилар" ҳимоясидаги хатолардан бирин-кетин фойдаланиб, голлар уришда давом этди. 33-дақиқада Лукман, 45+3-дақиқада эса Хулиан Альварес навбатдаги голларга муаллифлик қилди. Бу орқали биринчи бўлим 4:0 ҳисобида якунланди, иккинчи таймда эса мухлислар гол кўришмади. 
 
 Маълумот ўрнида, икки жамоа иштирокидаги жавоб ўйини эса 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси соат 01:00’да бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ