Испания кубоги. "Барселона" 10 киши бўлиб қолган "Сосьедад"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Испания кубоги чорак финалидан ўрин олган "Барселона" - "Реал Сосьедад" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда каталонияликлар 1:0 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди. 

Усмон Дембеле томонидан 52-дақиқада киритилган гол беллашув тақдирини ҳал этиб берди. Шунингдек, меҳмонлар аъзоси Браим Мендес 40-дақиқада қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилди. 

Шу тариқа, Хави шогирдлари "Копа дель Рей" ярим финалига йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!