Испания Ла Лигаси. "Барса"дан "Валенсия"га "салом"...
“Месталья” стадионида ўтган “Валенсия” – “Барселона” учрашуви меҳмонларга аталди. Бу кеча майдонда Хави жамоаси ким ҳукмрон эканини кўрсатиб қўйди.
Яқинда “Барса” сафига қўшилган Обамеянг 23 ҳамда 38-дақиқаларда дублни расмийлаштирди. Шунингдек, де Йонг (32) билан Педри (63) ҳам ғалабага ўз ҳиссасини қўшишди. “Валенсия”дан бундай мағлубиятга биргина Солер рози бўлмади ва у 52-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. Бироқ якунда Хави жамоаси “Месталья”дан 1:4 ҳисобидаги ажойиб ғалаба билан қайтадиган бўлди. Бундай ғалабадан сўнг, "Барса"дан "Валенсия"га "салом"...
“Валенсия”: Гиорги Мамардашвили, Димитри Фулькье, Омар Альдерете, Муктар Диакаби, Хосе Гайя (Тони Лато, 65), Карлос Солер, Илайш Мориба (Урош Рачич, 66), Уго Гильямон (Макси Гомес, 46), Бриан Хиль, Уго Дуро, Гонсалу Гедеш.
“Барселона”: Марк-Андре тер Стеген, Сержиньо Дест, Рональд Араухо, Эрик Гарсия (Оскар Мингеса, 46), Жорди Альба, Пабло Гавира (Адама Траоре, 81), Френки де Йонг (Педри, 60), Серхио Бускетс, Пьер-Эмерик Обамеянг (Люк де Йонг, 81), Ферран Торрес, Усмон Дембеле (Нико Гонсалес, 71).
Фикрлар