Испания Ла Лигаси. "Реал" "эл-класико"да муҳим ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 9-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Қироллик клуби" таркибида  Бензема, Вальверде ва Родриго ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига Торрес муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "қаймоқранглилар" 9 турдан сўнг 25 очко ишлашга муваффақ бўлди. Жамоа айни пайт пешқадамлик қилиб турибди. 

"Барселона" ҳисобида 22 очко мавжуд бўлиб, клуб 2-поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Баҳс якунига етди. "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни мағлуб этди - 3:1.

  • 90+2'

    ГОООООООЛ! Родриго 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланди - 3:1.

  • 90'

    ВАР "Реал" фойдасига пенальти белгилади.

  • 87'

    Уххх. Фати ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. 

  • 83'

    ГООООООООООЛ! Ферран Торрес Ансу Фатининг қанотдан берган пасидан сўнг мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

  • 81'

    Бош ҳакам Гавига сариқ карточка кўрсатди.

  • 78'

    Фати узоқдан кучли зарба берди. Аммо тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 75'

    Лука Модричга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    "Кўк-анорранглилар" таркибида яна ўзгариш. Дембеле ўз ўрнини Фатига бўшатиб берди.

  • 70'

    Левандовскининг яна бир бош билан берган зарбаси Лунин учун муаммо туғдирмади.

  • 68'

    Винисиус ажойиб алдамчи ҳаракатлари билан Тер-Штеген дарвозаси томон зарба берди. Аммо тўп ҳимоячиларга тегиб, ўйинга қайтди.

  • 65'

    Левандовски ҳужумда Милитаога қўполлик ишлатди.

  • 63'

    Майдон эгалари позицион ҳимояланишда деярли хатога йўл қўймаяпти.

  • 60'

    "Барселона"да ўзгариш. Бускетс, Бальде ва Рафинья ўрнига Гави, Альба ҳамда Ферран майдонга туширилди. 

  • 58'

    "Қироллик клуби" тўп назоратига эгалик қилмоқда ва рақибнинг нозик томонларини қидириш билан банд.

  • 55'

    Винисиус тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 53'

    Йўқ! Бу гол ҳакам томонидан инобатга олинмади. Мазкур вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор, деб топилди.

  • 52'

    ГОООООООООООЛ! Бензема ҳисобдаги фарқни 3 тага етказиб қўйди.

  • 50'

    Бензема қанотдан Кроссга узатма берди. Аммо Тонининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 48'

    Жамоалар эҳтиёткор тарзда ҳаракат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Навбат бизники!

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 2:0. Мезбонлар ҳисобда олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Левандовскидан хавфли зарба. Унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Модрич Бускетсга нисбатан фол ишлатди. Қулай нуқта бўлиши мумкин меҳмонлар учун.

  • 38'

    "Реал" футболчиларининг голдан кейин ўзига бўлган ишончи ортди. Улар майдонда хотиржам ҳаракат қилмоқда.

  • 35'

    ГОООООООООЛ! Феде Вальвердедан "пушка"! У узоқ масофадан Тер-Штеген дарвозасини ишғол қилди - 2:0.

  • 33'

    Каталонияликлар яна паслар билан тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 30'

    Винисиусга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 29'

    Лунин сал қолса, қўпол хатога йўл қўярди. Аммо у сўнгги паллада босимдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

  • 27'

    Роберто қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Унга Дембеле бош билан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

  • 25'

    Ухххх! Левандовски бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. У ноаниқ зарба йўллади.

  • 23'

    Майдон марказида Бускетсга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 21'

    "Барса" майдон эгалари ҳимоясини майда паслар орқали ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 18'

    Милитао ҳужумда рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 16'

    "Реал" голдан сўнг тўп назоратига эгалик қилишга эътибор қаратмоқда.

  • 12'

    ГОООООООООООЛ! Винисиус катта тезликда Тер-Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг берган зарбасидан сўнг тўп дарвозабонга тегиб, Бенземага келиб тушди ва Карим учрашувда ҳисобни очди.

  • 12'

    Педри мезбонлар мудофаасини ёриб кирди ва пас берди. Лекин жарима майдончасида зарба берадиган унинг шериклари топилмади.

  • 9'

    Тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 6'

    Дембеледан пас, Левандовскидан зарба. Аммо тўп йўл-йўлакай каталонияликлар футболчисига тегди ва офсайд қайд этилди.

  • 5'

    Рафинья узоқдан кучли зарба йўллади. Бироқ Лунин ўз ўрнида.

  • 3'

    Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Эрик Гарсия катта тезлик билан рақиб ярим ҳимоя чизиғини доғда қолдирди. Аммо кейин унинг пасига аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!