Испания терма жамоаси Чехиянинг рекордини такрорлай олмади
Кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган бир қатор беллашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, Норвегия меҳмони бўлган Испания сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборди ва тайёр ғалабани қўлдан бой берди – 1:1.
Эътиборлиси, “қизил фурия” шу тариқа Европа чемпионатлари саралашидаги 14 та ўйиндан буён давом этиб келаётган ғалабали сериясига барҳам берди. Испания терма жамоаси сўнгги марта 2014 йил Словакияга (1:2) имкониятни бой бериб қўйган эди.
Маълумот учун, Европа чемпионатлари саралашларидаги энг узоқ ғалабали серия Чехия терма жамоасига тегишли. Улар 1995-2002 йиллар орасида қаторасига 15 та ўйинда ғалаба қозонишган.
Фикрлар