Испания терма жамоаси ўз майдонида ўтказилган сўнгги 7 та баҳсда рақиблари дарвозасига жавобсиз 30 та гол урди

Испания терма жамоаси кеча УЕФА Миллатлар лигасининг 6-турида ўз майдонида Германия устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “қизил фурия” ўз майдонида ўтказган охирги 7 та ўйинда рақибларига 30 та гол урди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Луис Энрике бошқарувидаги жамоа сўнгги 7 та уй ўйинида 7:0 (Мальта), 6:0 (Германия), 5:0 (Руминия), 4:0 (Украина, Фарер ороллари), 3:0 (Швеция) ва 1:0 (Швейцария) ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!