Испанлар Хитой футболини ривожлантиради

Испания ва Хитой футболни ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди. Мадрид шаҳрида ташкил этилган Х Испания-Хитой Форуми доирасида Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэл Лузан, Ла Лига раҳбари  Хавьер Тебас ва Хитой футбол ассоциацияси президенти Сун Кай ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар икки давлат ўртасида кадрлар тайёрлаш ва халқаро тадбирларни ташкил этиш борасидаги ҳамкорликни кучайтиради.

Мазкур келишувлар орқали Испания футболи ўз халқаро алоқаларини мустаҳкамламоқда. Бу айниқса, Испания терма жамоаси ФИФА рейтингида пешқадамлик қилаётган ва мамлакат 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун асосий номзод бўлиб турган бир вақтда тажриба алмашиш учун катта имкониятдир.

Испания ва Хитой футбол ташкилотлари техник ва профессионал алмашинув дастурларини ривожлантиришга келишиб олдилар. Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади:

 Болалар ва ўсмирлар футболи;

 Маълумотлар таҳлили;

 Йирик халқаро турнирлардаги ҳамкорлик;

 Трансляция ҳуқуқлари ва технологик иловалар;

 Жамоатчилик билан алоқалар.

- Терма жамоамиз муваффақиятлари ортида улкан истеъдод ва меҳнат ётибди. Бугунги кунда дунё бўйлаб 70 000 дан ортиқ испан мураббийлари фаолият юритмоқда ва улар футболимиз элчилари ҳисобланади. Хитой билан имзоланган ҳужжатлар уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади, - деди Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэл Лузан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!