Исроил бош мураббийи: "Кейинги босқичга чиққанимиз тасодиф эмас, балки меҳнатларимиз самараси!"
Аргентина яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпиониатининг нимчорак финал учрашувлари старт олди. Унда вакилларимиз исроил термасига қарши майдонга тушди.
Афсуски, бу беллашувда ҳамюртларимиз 90+7-дақиқада урилган гол эвазига мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этди. Мазкур ўйиндан кейин Исроил бош мураббийи Офир Ҳайим ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мардонавор ғалаба. Исроил футболи тарихидаги энг ажойиб ўйин бўлди. Бу ғалабани халқимизнинг ҳар бир аъзосига бағишлаймиз.
Мен буни таърифлашга сўз топа олмаяпман. Йигитлар беллашувда зафар қучиш учун чин дилдан ҳаракат қилди.
Бизнинг жисмоний ҳолатимиз яхши эмаслиги ҳақида гапиришяпти. Бу гапларга қўшилмайман. 90+7-дақиқада гол уриш учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли бўлиш керак. Кейинги босқичга чиққанимиз тасодиф эмас, балки меҳнатларимиз самараси!", - деди рақиб бош мураббийи.
Фикрлар