Исроил Мадримов ҳам мезбонлар вакилига мағлуб бўлди
Ads

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги" навбатдаги финал жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримов рингга кўтарилди.

75 кг вазн тоифасида боксчимиз россиялик таниқли спортчи Андрей Ковалчук билан куч синашди ва мағлубиятга учради.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин икки нафар боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов (52 кг) ва Иқболжон Холдоров (64 кг) финал жангларида иштирок этди.

Олдинда яна бир боксчимиз Санжар Турсунов -91 кг вазнда олтин медал учун рингга чиқади.