Исроил Мадримов ҳозирда неча килограмм ва жангга қадар яна қанча вазн ташлаши керак?

  • 11 август, 2020, 18:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) куни Исроил Мадримов  WBА жаҳон чемпионлик камари учун якуний элиминатор жангда америкалик Эрик Уокерга қарши рингга кўтарилади. 

Tecno

Ҳамюртимиз ҳозирда жанг кечаси ташкил қилинадиган Талса шаҳрида бўлиб турибди ва машғулотларнинг сўнгги босқичига киришган. Албатта, ҳар бир жангда вазн масаласи ҳам биринчи ўринга кўтарилади. Мадримов эса, ижтимоий тармоқларда ўз оғирлигини намойиш этди. Унга кўра, юртдошимизнинг вазни 156 фунт -70.7 кг бўлиб, у жангга қадар ушбу вазнни назорат қилиб бормоқда. Вазн меёри эса 154 фунт- 69.8 кг бўлиши лозим. Бу меъёрни бажариш учун Мадримов яна 900 грамм вазн ташлаш керак бўлади. Албатта, бу 5 кун вақт ичида қийинчиликсиз амалга оширилишига шубҳамиз йўқ.

Ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!