Исроил Мадримов жангини SPORT TV да томоша қилинг

  • 29 февраль, 2020, 19:49
  • 0
  • Бокс

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Мадримов эртага тонгда АҚШнинг Фреско шаҳрида рейтингнинг 10-поғонасидан жой олган Чарли Наваррога қарши рингга кўтарилади. Мазкур жангни SPORT TV канали орқали томоша қилишингиз мумкин. Трансляцияни эрта тонг 05:00 дан кузатиб боришни маслаҳат берамиз. Сабаби, андеркард жанглари Тошкент вақти билан тонги 5:00 дан старт олади. Жанглар тартибида ўзгариш бўлиши мумкин аммо Исроил Мадримов таҳминан 4 ёки 5-жуфтликда рингга кўтарилади. Аввалги тўқнашувлар эрта якунланса, биз кутган воқейликка ҳам тезроқ навбат келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!