Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги кечаси расман эълон қилинди

  • 30 ноябрь, 2021, 23:15
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, 17 декабрь куни бўлиб ўтадиган Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Кеча ташкилотчилари Matchroom компанияси томонидан ушбу баҳс учун расмий постер эълон қилинди. 

Исроил Мадримов (7-0, 5КО) - Мишель Соро (35-2-1, 24КО)

Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9КО)- Кристиан Кориа (29-8-2, 13КО)

Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) - Ҳосе Ривас (18-12-4, 10КО)

Шунингдек, мазкур оқшомда Бектемир Мелиқўзиев, Элнур Абдураимов, Дилшод Рўзметов, Иқболжон Холдоров каби боксчилар рингга кўтарилади.

Аввалроқ Мелиқўзиевга россиялик Сергей Екимов рақиб бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

FFddOLYUcAEphZo

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!