Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жанги санаси ва манзили аниқ бўлди (фото)

  • 30 апрель, 2022, 00:57
  • 1
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА элиминатор жанги сифатида Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш буюрилган эди. Соронинг промоутерлик компанияси "Y12_Boxing"нинг инстаграм саҳифасида маълум қилинишича, ушбу баҳс 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Аммо бу ҳали Matchroom компанияси томонидан расман тасдиқланмади.  

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда гонгдан сўнг бир неча зарбалар йўлланиши натижасида Мадримовнинг 9-раунддаги техник нокаутли ғалабаси ташкилотни қониқтирмаган ва иккинчи жангга буйруқ берилган эди.

IMG_20220430_002812_724

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sardorbek Mamatqulov
30/04/2022 03:56
Omad Isroil men bu jamgni kutaman.Avvalgi janging ham zoʻr boʼlgan edi.Bu safar ham shunday boʻladi