Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкин?
Исроил Мадримов ўзининг професcионал боксда олтинчи жангини ўтказиш учун океан ортига жўнаб кетди. У ерда Мадримов кейинги жангига тайёргарликни бошлайди. Ҳали жанг санаси ва рақиб бўйича маълумотлар ошкор қилинмади.
Аммо, манбаларнинг хабар беришига кўра, жанг чемпионлик камари учун бўлиши мумкин. Ушбу супер ярим ўрта вазнда Мадримов WBA рейтингида иккинчи ўринда бормоқда ва иккинчи мажбурий даъвогар ҳисобланади.
WBA Super жаҳон чемпионлик камари Хейсон Росариога, WBA Regular чемпионлик камари Эрисланди Ларага, WBA Gold камари Майкл Сорога тегишли. Мадримовга тахминан улардан бири рақиблик қилиши мумкин. Агар, WBA интерим яъни, вақтинчалик чемпионлик камари таъсис этилган тақдирда Мадримов рейтингда биринчи ўринда қайд этилган собиқ жаҳон чемпиони Жаррет Хёрд билан ушбу камар учун жанг ўтказиши мумкин. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар