Исроил ва Шунқор
Ads

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида давом этаётган бокс бўйича VI халқаро "Президент кубоги"нинг иккинчи кунги беллашувларида уч нафар боксчимиз рингга чиқишди.

Эркаклар ўртасидаги қарама-қаршиликларда Шунқор Абдурасулов (60 кг) қозоғистонлик Саматали Толтаевга қарши баҳс олиб бориб, якунда 4:1 ҳисобида рақибидан устун келган бўлса, Исроил Мадримов қозоғистонлик А.Талешга умуман имконият қолдирмади. 5:0.

Афсуски, хотин-қизлар ўртасида -51 кг вазнда рингга чиққан Турсуной Раҳимова таиландлик Ваннапром Татхипга имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.