Истеъдодли фуболчи “Реал”га қайтмайдиган бўлди

Ижара асосида “Реал Сосьедад” сафида тўп сураётган Мартин Эдегор Зидан қўл остига қайтмайдиган бўлди.

Ҳар икки томон ўзаро келишувга кўра, ижара муддатини яна бир йилга узайтирди. Пандемия туфайли Зинедин Зидан жамоани ёшартириш ва янгилаш режасини кейинги йилга қолдир. Шу боис Эдегор ҳам мадридликлар таркибига кейинги йили қайтарилиши мумкин.

Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, еттита гол ва саккизта голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)