Истеъдод.UFC нинг яқин келажакдаги юлдузларидан бири ким бўлиши мумкин... Танишинг ва томоша қилинг?!

Истеъдод рукнимизнинг навбатдаги сонини ММАга қаратамиз. Айни вақтда ярим енгил вазн тоифаси яъни 65.77 кгда UFC жангларида иштирок этаётган доғистонлик Забит Магомедшарипов кўплаб мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган. Унинг ўзига ҳос хатти-ҳаракатлари, жанг услубидаги ранг-баранглик томошабинга завқ улашади. Қолаверса, унинг имконияти, жанг услуби шунчаки жозибадан иборат эмас. Балки, жуда кучли ва рақиблари учун жуда ноқулайликлар туғдиради. Шу нуқтаи назардан, уни ўз вазн тоифасида UFCнинг яқин келажакдаги чемпионларидан, мегаюлдузларидан бири бўлиш эҳтимоли юқори.

regnum_picture_156845617146813_big

Ушбу қаҳрамонимиз 1991 йил 1 мартда Доғистоннинг Хавасюрт шаҳрида таваллуд топади. У 10 ёшидан эркин кураш билан шуғуллана бошлайди. Қизиғи у футбол тўгарагига ҳам маълум бир вақт қатнайди. Кикбоксинг сир-асрорларини ўрганади. Кейинчалик ушу-саньда билан мунтазам машғулотлар олиб боради.

f56929e6-37cd-42e7-9b8b-e19154208d95_660

Забит ММАда 2012 йил ўз дебют жангини ўтказади. 2014 йилда Россиянинг нуфузли промоушени АСВ жангларида илк бора октагонга чиқади.2016 йил 9 мартда у мазкур промоушеннинг ярим енгил вазн тоифасида чемпион бўлади.

2017 йил май ойида эса Магомедшарипов UFC билан тўртта жангга имзо чекади ва 2 сентябрда UFC Fight Night турнирида биринчи бор Ник Хейнга қарши ўз жангини ўтказади. Дебют омадли чиқиб, у рақибини иккинчи раундда бўғиш усули билан таслим этади.

zabit-magomedsharipov-kyle-bochniak-ufc-223-5

Навбатдаги жанги ҳам, 2017 йил 25 ноябрда UFC Fight Night доирасида бўлади. Бу сафар у тўртинчи раундда яна бўғиш усули билан Шеймон Мораесни мағлуб этади.

Доғистонлик учинчи жангида 2018 йил 7 апрелда UFC 223 да Кайл Бочнякка қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг бир мунча қийинчиликлар туғдиради. Якунда, эса Забит ҳакамларнинг якдил овозига кўра, ғалаба қозонишга муваффақ бўлади.

Тўртинчи тўқнашув эса, Брендон Девисга қарши бўлди. Мазкур жангда Магомедшарипов оғриқли усулни қўллаган ҳолда зафар қучди.

Ушбу ғалабалардан сўнг, у UFCнинг тўлақонли аъзосига эга бўла олди.

У сўнги жангини жорий йилнинг 2 мартида Жереми Стивенсонга қарши ўтказди ва очколар ҳисобида устун келди.

Умуман олганда доғистонлик жангчи ММАда 18 та жанг ўтказган. Уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Шуларнинг 6 тасида нокаут қайд эта олганди. Фаолиятида бир маротаба мағлубиятга учраган. У ягона мағлубиятини 2013 йил 14 апрелда “ProFC” мусобақасида Игорь Егоровдан қабул қилиб олганди.

IC5hzbU7fws-1024x538_1

Забит Магомедшарипов роппа-роса икки ҳафтадан кейин яъни 9 ноябрь куни Москвада ташкил этиладиган, UFC Fight Night 163 турнирида Келвин Каттарга қарши мазкур промоушендаги олтинчи жангини ўтказади.

Бир сўз билан айтганда, Забит Магомедшарипов юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ММА оламида жумладан UFCнинг энг истеъдодли вакилларидан саналади. Ундан мухлислари улкан ғалабаларни кутишмоқда.

Минбар

Барча блоглар