"Истиқлол" чемпионлик учун муҳим қадам ташлади. Азиз Амонов эса ...

  • 4 май, 2022, 21:11
  • 0

Эрон чемпионати 25-туридан ўрин олган ”Сепахон” - ”Истиқлол” учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Меҳмонлар сафидаги голга Муҳаммад Данешгар муаллифлик қилган бўлса, жавоб голини Георгий Гвелесиани киритди. Легионеримиз Азизбек Амонов 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, "Истиқлол" айни дамда турнир жадвалида 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 3-ўриндаги "Сепахон" ҳисобида 46 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!