"Истиқлол" Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган жанубий америкалик футболчини қўлга киритди

Мавсум бошида “Қизилқум” сафига қўшилган аргентиналик ярим ҳимоячи Гонсало Габриель Ритакко кутилмаганда навоийликлар сафини тарк этди. Боиси, ярим ҳимоячи иккинчи даврага тайёргарликни асосан “Қизилқум” билан бирга ўтказганди. Шунга қарамай, клуб футболчи билан хайрлашди.

ритакко

Трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида жанубий америкалик Гонсало Ритакко Тожикистон чемпиони – “Истиқлол” жамоасидан тушган таклифни қабул қилди ва янги клуби билан келишувга эришди. Аргентиналик ўйинчи бугун эрталаб Душанбега етиб борди. “Истиқлол” ушбу ўйинчининг трансферини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Ритакко “Қизилқум” таркибида Суперлигада 7 та учрашувда майдонга тушди ва бир бор сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!