Истомин Франциядаги турнирдаги иккинчи ўйинини ўтказди

Денис Истомин "Open Quimper Bretagne" турнирида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Теннисчимиз мезбонлар вакили Констан Лестьенга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган учрашув франциялик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлди. Якуний ҳисоб: 6:4, 6:4.

Томонлар эйслар бўйича тенг натижа кўрсатган бўлса, вакилимиз қўшхатога йўл қўймади. Бу кўрсаткич унинг рақибида 2 тани ташкил этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар