Истомин ва Елгин финалда ўйнайди
Ads
Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ва Россия вакили Михаил Елгин жуфтлик беллашувларида финалга чиқди.
 
Биринчи рақамда сараланган бу жуфтлик ярим финалда хорватиялик Анте Павич ва Хитой Тайпейи вакили Ти Чен билан беллашди. Учрашувда тўлиқ устунлик қилган Денис ва Михаил 6:1, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
 
Денис Истомин ва Михаил Елгин бош соврин учун ўтказиладиган ҳал қилувчи беллашувда мезбон теннисчилар - Темур Хабибулин ва Адександр Недовесов билан рақобатлашади.
 

Минбар

Барча блоглар