Истоминнинг финалдаги рақиби ким бўлади?
Ads

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Қозоғистонда ўтаётган "Challenger" мусобақасида финалга чиққани борасида хабар берган эдик.

Унга эртага бўлиб ўтадиган финал  баҳсида сербиялик Никола Милоевич рақиблик қилади.

ATP рейтингида 201-ўринда бораётган Милоевич ва Истомин ўртасидаги беллашув эртага Тошкент вақти билан соат 10:00 да старт олиши режалаштирилган.