Италия А Сериясини тарк этадиган дастлабки жамоа маълум бўлди

Италия А Сериясининг 32-турида "Кьево" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа Доменико Ди Карло бошчилигидаги "Кьево" А Серияни муддатидан аввал тарк этиши маълум бўлди. Ортда қолган 32та турдан сўнг "Кьево" ҳисобида 11 очко бор. Улар 17-ўринда бораётган "Болонья"дан 20 очко ортда қолиб кетмоқда.

Маълумот учун, "Кьево" Италия А Сериясида кетма-кет 11 мавсумни ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!