Италия чемпионати 9-тур рамзий жамоаси. Термага "Рома"дан ҳам футболчи киритилган (Фото)
22-24 октябрь кунлари Италия чемпионатида 9-тур баҳслари ўтказилди. Беллашувларда ўзини кўрсатган футболчилар рамзий жамоаларга киритилмоқда.
Статистика билан шуғулланувчи Whoscored.com нашри А Серия тур рамзий жамоасини тақдим этди. Термадан "Рома" ҳимоячиси Жанлука Манчини ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шогирдлари 9-тур ўз уйида "Наполи" билан куч синашиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 87-дақиқада Тэмми Абрахам ўрнига захирадан майдонга тушди.
Қуйида Whoscored.com нашри А Серия 9-тур рамзий жамоаси билан танишишингиз мумкин:
Фикрлар