Италия чемпионати шайдолари учун: А Серия тақвими эълон қилинди

Италия чемпионати матбуот хизмати жорий мавсумнинг қолган ўйинлар тақвимини эълон қилди.

Расмий манбага кўра, А Серия 20-21 июндан давом эттирилади. Унда 25 турнинг қолдирилган "Торино" - "Парма", "Верона" - "Кальяри", "Аталанта" - "Сассуола" ва "Интер" - "Сампдория" баҳслари бўлиб ўтади.

27-тур баҳслари эса 22-24 июнь кунлари ўтказилади. Турнир ташкилотчилари мавсумни 2 августгача якунлашни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!