
Италия кубоги. "Милан" "Бари"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди. Лука Модрич эса дебют учрашувини ўтказди
Массимилиано Аллегри мураббийлиги остидаги Милан Италия кубоги доирасида Бари билан тўқнаш келди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Рафаэль Леау бош билан зарба йўллаб, ўйиндаги ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида эса Кристиан Пулишич миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
66-дақиқада "Реал Мадрид"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва афсонаси Лука Модрич Самуэле Риччи ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" Италия А Сериясидаги илк ўйинини 23 август куни "Кремонезе"га қарши ўтказади.
- Италия - Кубок Италии
- Preliminary Round

Милан
- Rafael Leão 14'
- Christian Pulisic 48'
Окончен
2
:
0
00:15

Комментарии