Италия нашри Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқ, бунга жавоб берди (Фото)

"Рома" бугун А Серия 36-тур доирасида "Фиорентина" билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан Италиянинг машҳур нашрларидан бири "La gazzetta dello sport" жамоаларнинг тахминий таркибларини тузиб чиқди.

Унга кўра "бўрилар"нинг асосий таркиб ҳужум чизиғида Тэмми Абрахамнинг бир ўзи ҳаракат қилади. Абрахамнинг ортида Николо Дзаньоло ва Лоренцо Пеллегрини тўп тепади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилган.

"Рома"ни сафарда қийин учрашув кутмоқда. Ўйин қайси телеканалда намойиш этилади?

Безымянный_33

Жозе Моуриньо шогирдлари айни пайт турнир жадвалида 59 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Бўрилар"нинг бугунги рақиби эса 59 очко жамғарган ҳолда 8-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хужакулов Хуршидбек
09/05/2022 14:38
Қани Шомуродов