Италияда 28 ёшли дарвозабон вафот этди

“Режина” клуби шарафини ҳимоя қилган Даниэль Леоне 28 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда у билан бирга тўп тепган футболчи Кристиан Пуджони хабар берди.

20014 йили истеъдодли дарвозабон Леоненинг миясида шиш борлигини аниқланган эди. Касаллик сабабли фаолиятини тўхтатган футболчи бир йилдан сўнг, даволаниб яна футболга қайтди.

Бироқ, 2017 йили касаллик қайталанди. Леоне шу йилнинг август ойида операция қилинганди.

- Мен сенинг қатъиятингни ҳурмат қилардим, мухлисинг эдим. Тўрт йиллик курашдан кейин сени йўқотдик. Кўпчилик сени ҳаётдаги энг муҳим тўқнашувда енгилди, дейиши мумкин. Лекин сен ғолибсан. Сен ҳаётдаги муаммолар билан қандай курашиш кераклигини кўрсатиб қўйдинг, - деб ёзди Кристиан Пуджони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!