Италияда энг самарадор ҳужумчи аниқланди. У Роналду эмас!

“Сассуоло” форварди Франческо Капуто А Сериянинг 2020 йилдаги энг самарадор ҳужумчиси, деб топилди. Маълумотларга қараганда, бу футболчи ҳар 3,2 та зарбада гол урмоқда.

Капутодан ташқари кучли учликдан “Рома” вакили Жордан Верету ва “Интер” тўпурари Ромелу Лукаку жой олди.

Энг самарадор ҳужумчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Франческо Капуто («Сассуоло») — ўртача 3,2 та зарбадан кейин гол урмоқда.

Жордан Верету («Рома») — 3,4.

Ромелу Лукаку («Интер») — 3,7.

Луис Мюриэль («Аталанта») — 3,9.

Чиро Иммобиле («Лацио») — 4.

Анте Ребич («Милан») — 4,5.

Златан Иброҳимович («Милан») — 5.

Криштиану Роналду («Ювентус») — 5,4.

Жоао Педро («Кальяри») — 5,6.

Генрих Мхитарян («Рома») — 5,8.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)