Италиялик машҳур футболчининг танасида допинг аниқланди

Италиялик машҳур футболчи Жузеппе Росси допинг можаросига аралашиб қолди. Бу ҳақда ANSA нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли ҳужумчининг танасида дорзоламид моддаси аниқланган. Айтиш лозимки, Италия терма жамоаси собиқ аъзоси ушбу допинг тестни жорий йилнинг 12 май куни топширган эди.

Маълумотларга қараганда айни дамда эркин агент мақомида юрган Россининг иши 1 октябрда кўриб чиқилади. У бу иш ортидан бир йилга футболдан дисквалификация қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!