Италияни енгилмас жамоага айлантирган Манчинига суперклубни топширишмоқчи
Италия терма жамоасини муваффақиятли бошқараётган Роберто Манчинига бир неча гранд клублар раҳбарлари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумки, Манчини бошқарувидаги италияликларни 20 та ўйиндан бери ҳеч ким енголмаяпти.
Айни пайтда, италиялик мутахассисга “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ иш таклиф қилишга тайёр. Ҳар икки клуб хўжайинлари жамоани бошқараётган мутахассислар ишидан қониқмаяпти ва мавсум охирида уларни алмаштиришга тайёр.
Манчинининг Италия футбол федерацияси билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, яқинда Рональд Куман Нидерландия терма жамоасини муддатидан олдин топшириб, “Барселона”ни қабул қилиб олгани МЮ ва ПСЖ раҳбарларида яхшига компенсация эвазига Манчинини олишга умид уйғотмоқда.
Фикрлар