Италиянинг энг зўр ҳужум чизиғи "Ювентус"ни парчалаб ташлади
Италия чемпионатининг 18-турида “Наполи” ўз майдонида “Ювентус”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айтиш керакки, Турин супер клуби сўнгги 30 йилдан буён мамлакат чемпионати доирасида бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди.
“Кекса синьора”нинг собиқ ҳимоячиси Cиро Феррара “Ювентус”нинг “Наполи”га қарши ўйиндаги муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.
“Ювентус”нинг енгилмас ҳарактерини чемпионатнинг энг яхши ҳужум чизиғи парчалаб ташлаганини мантиқан тўғри деб ўйлайман. Осимхен биринчи марта катта клуб дарвозасига гол урди, браво. Аммо бу ўйинда Бремернинг хатолари ҳам бор эди”, - деди собиқ футболчи.
Фикрлар