Иванович “Бешиктош”га ўтишга рози бўлди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович қишки трансфер даврида Туркия чемпионатига йўл оладиган бўлди.

Haber Turk нашрининг ёзишича, 32 ёшли сербиялик футболчи “Бешиктош” билан шахсий келишувга эришган.

Маълумот учун, Иванович ушбу мавсум премьер-лиганинг 9та учрашувида иштирок этган ва 1та голга ассисентлик қилган.