Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон кейинги босқичда қайси терма жамоага қарши ўйнайди?

Бундан бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси U20 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичида Австралия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилган Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалда Жанубий Корея ҳамда Хитой терма жамоалари ғолибига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея – Хитой терма жамоалари учрашуви эртага ЖАР стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 15:00 да бошланади.

шахмат_4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!