Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари маълум қилинди

  • 10.02.2026 19:38
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Нуфузли нашр томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини тахмин қилинди.

АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонлари мезбонлик қиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари нуфузли "Score 90" нашри томонидан тахмин қилинди. Унга кўра, асосий фаворит сифатида Европа чемпионатининг амалдаги чемпиони Испания терма жамоаси энг юқори фоиз кўрсаткичига эга. Испанларнинг турнирни ютиш эҳтимоли 14 фоизни ташкил этмоқда. Ундан кейинги ўриндан Бразилия терма жамоаси жой олган. "Пентакампеонлар"нинг ғалаба қозониш имконияти 11 фоизни ташкил қилади. Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси эса 9 фоиз овоз билан 5-ўринни эгаллаган.

Жаҳон чемпионати баҳслари 11 июнь санасида бошланиб, 19 июль куни якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!