Жаҳон чемпиони ғалабадан сўнг Бектемир Мелиқўзиевга мурожаат қилди!

  • 24 апрель, 2023, 18:51
  • 0
  • Бокс

Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида ўтказилган нуфузли бокс кечасида профессионал фаолиятидаги ягона мағлубиятига сабабчи бўлган Габриэль Росадо билан жанг қилди.

Бу икки боксчи илк бор 2021 йили тўқнаш келган бўлиб, жангда ҳамюртимиз устунлик қилганига қарамай, учинчи раундда кутилмаган зарбани ўтказиб юбориб, нокаут ҳолатига тушиб қолган эди.

31fdfe54a1911f0580163cad2ba292c7

Бектемир ўшандан бери реванш жангини кутиб келарди. Иккинчи тўқнашувдан олдин 26 ёшли боксчимиз буни яна бир бор таъкидлади.

- Мен бу реванш жангини ташкил қилишни сўраб келардим ва мақсадимге етдим. Ҳозир энг муҳими шу. Ўтган иш ўтиб бўлди, бу бокс. Кўп гапирмайман, ҳаммасини рингда кўрасизлар. Бу гал хато қилмайман, - деди Бектемир жангдан олдин.

Америкалик боксчи ҳам ўзига ишончи юқорилигини кўрсатди.

- Биринчи жангдаги ғалабам тасодиф эканини таъкидлашаётганидан норозиман. Ундай эмаслигини исботлайман. Бу галги натижа ҳам аввалгисидек бўлади, - деди 37 ёшли Росадо.

Реванш жангига соврин сифатида WBA Inter-Continental минтақавий чемпионлик камари қўйилди. Бу гал рингда Бектемирни тўхтатиб бўлмади. Росадо аввалги жангдек қарши ҳужум тактикасини танлади. Лекин Мелиқўзиевнинг ҳимоясини ёриб ўтолмади. Аксинча, ҳамюртимизнинг аксарият комбинациялари, апперкотлари, тана қисмига берган зарбалари анча муваффақиятли чиқди.

Ўн раунд давом этган жанг якунида барча ҳакамлар бир овоздан ўзбек боксчиси ғалаба қозонганини  эълон қилди.

Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев кутилмаган мағлубият учун муносиб тарзда реванш олди ва профессионал рингдаги 12-ғалабасини нишонлади.

Шунингдек, ҳамюртимиз камарлари сонини иккитага етказиб олди. Бектемир шу йилнинг 28 январь америкалик Улисес Сьеррани учинчи раундда нокаутга учратиб, WBO Global Super Middle камарини ўзиники қилиб олганди.

melikuziev-rosado-ii-win

Мелиқўзиев Росадони мағлубиятга учратгандан кейин ўрта вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўзбек боксчисига мурожаат қилиб, “Табриклайман”, - деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев ҳаваскор боксчилар ўртасида Олимпия ўйинлари вице-чемпиони, жаҳон чемпионатлари кумуш ва бронза медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони бўлган.

Профессионал жангларда 2019 йилдан бери қатнашиб келмоқда. 12 та ғалабасидан 9 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим қилган. Бектемир чап қўлдаги кучли зарбаси билан ажралиб туради.

Россия чемпиони Миржалол Қосимов жамоаси рекордини янгилади!

Легионеримиз супергол урди ва жамоаси тўпурарига айланди!

Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Ўзбекистон тўпурарлари нечанчи ўринда?

Келишилган ўйинлар балоси: Легионерларимиз жамоаси Еврокубокдан четлатилиши кутилмоқда!

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!