Легионеримиз супергол урди ва жамоаси тўпурарига айланди!

Россия чемпионати биринчи лигасида Африка, Осиё, Жанубий Америка ва Европанинг 23 та давлатидан жами 48 нафар легионер тўп тепмоқда.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world сайтининг қайд этишича, биринчи лигадаги легионерларнинг энг кўпи – саккиз нафари Беларусдан. Сербия ва Арманистондан бештадан футболчи бор.

Ўзбек футболи тарбияланувчиларидан тўрт нафари биринчи лиганинг учта клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. “Рубин”да Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов, “Алания”да Ҳусайн Норчаев тўп термоқда. Истеъдодли футболчиларимизнинг бари Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланади. Улар ўйнаётган жамоалар юқори дивизион йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Вагиз Галиулин бир неча мавсумдан бери “Нефтехимик” сардори ҳисобланади. “Рубин” ва “Алания”даги легионерларимиз учун бу Россиядаги дебют мавсуми бўлса, Галиулиннинг “суяги” рус клубларида қотган.

746595_original

Биринчи лиганинг 28-тур учрашуви легионерларимиз жамоалари учун омадли келди ва уларнинг бари ғалаба нашидасини сурди.

Вагиз Галиулин ўйнаётган “Нефтехимик” футболчилари “Акрон” майдонидаги беллашувдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Жамоасининг охирги – учинчи голини Вагиз Галиулин 78-дақиқада узоқ масофадан аниқ зарба билан киритди.

Бу 35 ёшли ярим ҳимоячимизнинг жорий мавсумда 23 та учрашувдаги тўртинчи голи бўлди. Вагиз ҳисобида бешта ассист ҳам бор. Қизиғи шундаки, Галиулин ҳужумчи бўлмаса-да, жорий мавсумда “Нефтехимик”нинг энг зўр тўпурарига айланиб олди.

Галиулин жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 39 тага етказиб, еттинчи поғонага кўтарилиб олди. “Нефтехимик” навбатдаги уч очко туфайли юқори дивизион йўлланмалари учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Рубин” ҳам  навбатдаги турни рақиб майдонида ўтказди. Туланинг “Арсенал” жамоаси меҳмони бўлган қозонликлар иккинчи бўлим бошида киритилган гол эвазига қийин ғалабани қўлга киритди. Жамоадаги легионерларимиз бу гал захирада қолдирилди. Ҳозиргача, Рустам Ашурматов тўрт маротаба, Умарали Раҳмоноалиев уч марта майдонга тушган.

“Рубин” очколари сонини 53 тага етказиб, иккинчи поғонадан мустаҳкам ўрин эгаллаган.

Таъкидлаш жоизки, биринчи лигада дастлабки икки ўрин соҳиби тўғридан тўғри премьер-лигага йўлланма олади. Яна икки жамоа Премьер-лига аутсейдерларидан иккитаси билан ўтиш учрашувларида тўқнаш келади.

Ҳусайн Норчаевнинг “Алания”си Ярославлда “Шинник” жамоаси меҳмони бўлди. Бу ўйин тақдирини ҳам битта аниқ зарба ҳал қилди. Ўйиннинг  сўнгги дақиқасида “Алания” вакиллари самарали ҳужум ташкил қилиб, ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг 59-дақиқасида майдонга тушган Ҳусайн Норчаев анча фаол ўйнади. Легионеримиз “Алания”га кўчиб ўтганидан бери беш маротаба майдонга тушди.

photo1679506858

“Алания” Премьер-лигага чиқиш учун яхши имкониятга эга. Бу жамоа 48 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Ўзбекистон тўпурарлари нечанчи ўринда?

Келишилган ўйинлар балоси: Легионерларимиз жамоаси Еврокубокдан четлатилиши кутилмоқда!

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ibroximmm
22/04/2023 22:00
У узини чунтагини каппайтириш учун уйнайди ТЖ га кутини йиртиб уйнасин чакирмайдими мураббий ТЖ га
&
ibroximmm
22/04/2023 21:58
Бизга галиулинни Нима кизиги бор ТЖ га нафи тегмаган уйинчини сизларга мавзу булса булди а