Жаҳон чемпиони UFC етакчиси ҳамда Олимпиада ғолиби билан жанг қилмоқчи
79 кг вазн тоифасида кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган америкалик Кайл Дейк россиялик ММA жангчиси Хабиб Нурмагомедовни курашга чорлади. У билан кураш қоидаларига мувофиқ баҳс олиб боишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, агар яна шундай имкониятлар бўлса, таниқли рус курашчиси, уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев билан ҳам беллашиш истаги борлигини айтган.
"Aгар Хабиб кураш гиламига чиқмоқчи бўлса, мен бунга тўлиқ тайёрман. Қолаверса, Дэйв Шульц ёки Бувайсар Сайтиев билан ҳам курашиб кўриш истагим бор. Иккаласи ҳам аъло даражадаги маҳоратга эга ва мен уларга қандай қарши тура олишимни билишни хоҳлардим”,- деган сўзларидан иқтибос келтирган The Fight Library
Эслатиб ўтамиз: 2009 йил 26 майда Бувайсар Саитиев спортдаги фаолиятига якун ясаганини эълон қилган. У 2016 йилда эса Дума депутати бўлганди.
Фикрлар