Жаҳон чемпиони Хитой чемпионатига йўл олди
Германия терма жамоаси таркибида ЖЧ–2004 ғолиби бўлган Лукаш Подольски “Галатасарой”дан кетмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Туркия клуби 31 ёшли футболчи ўрнига ПАОК аъзоси Гарри Родригесни ўз сафига қўшиб олади. Германиялик футболчи эса Хитой чемпионатига йўл олади.
“Галатасарой” расмий сайти Лукаш қайси клубда тўп суришига аниқлик киритмади. Аввалроқ “Гуанчжоу Эвергранд” томонидан Подольскига қизиқиш бўлгани маълум қилинганди.
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Хитой чемпионатида йилига 9 миллион евро ишлаши кутилмоқда. Унинг трансфери эса 20 миллион еврога тенг бўлади.
Маълумот учун, жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи Туркия чемпионатининг 9 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар