Жаҳон чемпионини ўйнатаётган клуб иккита “дашҳатли” таклиф олди

“Бенфика” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлди. Қатардаги мусобақада юқори савияда ўйнаган футболчининг нархи бирдан ошиб кетди.

А Bola нашрининг хабар беришича, футболчининг агенти Жорже Мендеш “Бенфика” клуби президенти Руй Кошта қўлига Европанинг гранд клубларидан бўлаётган иккита таклифни тутқазган. Унда харидорлар аргентиналик футболчи учун лиссабонликларга 127 миллион евро тўлашга тайёрлиги кўрсатилган.

Руй Коштанинг ўзи ўйинчини мавсум охиригача ушлаб турмоқчи. Бу мутахассис ёзда Энцога таклиф қилинаётган сумма 130 миллион евродан ошиши кутмоқда.

Эътиборлиси шундаки, “Бенфика” 21 ёшли ярим ҳимоячини ўтган ёз “Ривер Плейт” клубидан 12 миллион еврога харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!