Жаҳон футболининг энг иқтидорли вундеркинди “Челси”ни менсимади!

“Челси” раҳбарияти “Барселона” таркибида ўйнай бошлаган Гавини харид қилиш учун каталонияликлар билан алоқага чиққан эди.

“Аристократлар” молиявий инқирозни енга олмаётган “Барселона”га 17 ёшли футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилаётган эди.

Мутахассислар томонидан жаҳоннинг энг истеъдодли футболчиси, деб тан олинган Гави Англия клуби мутасаддилари билан музокара олиб боришдан бош тортди. Ёш ярим ҳимоячи уни Каталония клубидаги шароитлар қониқтириши ва ҳозирги жамоаси билан шартномани янгилашга тайёрлигини билдирди.

Жорий мавсумда асосий таркибга қўшилган Гави шу кунга қадар Испания чемпионатида 11 та учрашувда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!